Mahalliy

Муротжон Азимов «Сўнгги қўнғироқ» ва оромгоҳлар масаласида йиғилиш ўтказди

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини тартибли ўтказиш, жорий йил ёзги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш мавсумига тайёргарликни ҳолати юзасидан йиғилиш ўтказди.

Таъкидланишича, жорий мавсумда 22 минг нафар болаларни воҳамиздаги 16 та оромгоҳларда соғломлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятдаги 89 та умумтаълим мактабларида ташкил этилган соғломлаштириш майдончаларида 3,5 минг нафар болалар дам олдирилади.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими умумтаълим мактабларида “Илм – саодат калити!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишга доир зарур тавсиялар барча бирдек амал қилиши, вазирлик тавсиясига кўра, фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилиши, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиб, ортиқча дабдабага йўл қўймасдан ўтказиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берди.

Шу билан бирга, анъанага айланган “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбири ҳам 467 та мактабгача таълим ташкилотларида юқори савияда ташкил этилади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *