Mahalliy

Қашқадарё вилоят судининг “Инвестициявий низоларни судда кўриб чиқишнинг хусусиятлари” мавзусида семинари

Қашқадарё вилоят суди томонидан “Инвестициявий низоларни судда кўриб чиқишнинг хусусиятлари” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда Қашқадарё вилоят суди раиси А. Маҳкамов, Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьялари иштирок этишди. Бундан ташқари семинарга Давлат солиқ бошқармаси, Давлат божхона бошқармаси, маҳаллий ҳокимлик, Марказий банк, Давлат хизматлари агентлиги вакиллари, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Қашқадарё вилоят вакили- бизнес омбудсман, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари, чет эл инвесторлари ва ҳорижий корхоналарнинг вакиллари, маҳаллий инвесторлар, тадбиркорлик фаолиятининг бошқа субъектлари вакиллари таклиф этилди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тадбир қизғин ва баҳс- мунозараларга бой тарзда ўтди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *