Mahalliy

Қашқадарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ПРЕСС-ТУР

Бугунги кунда вилоятда жами 1903 та кўп қаватли уйлар бўлиб, шундан  617 та (32%) кўп қаватли уйлар иссиқлик энергияси билан таъминланган. Шундан 148 та (24%) кўп қаватли уйларга марказлашган иссиқлик энергияси етказиб берилмоқда. Қашқадарё  вилоятидаги бугунги кунда 8 та (50%) 2 та марказий ва 6 та локал қозонхоналар фаолият юритмоқда

Вилоят маркази Қарши шаҳрида мавжуд 694 кўп қаватли уйларнинг                              367 таси (52%) иссиқлик энергияси билан таъминланган. Шундан  148 та (40%) кўп қаватли уйларга марказлашган иссиқлик энергияси тизимига уланган бўлса, 219 та кўп қаватли уйлар икки контурли қозонлар орқали иситилади. Қолган 327 та  кўп қаватли уйлар уйларда иссиқлик таминоти умуман мавжуд эмас.

Карши шаҳридаги 148 та кўп квартирали уйларга 8 та локал қозонхоналардаги 19 та қозонлардан 32,3 км иссиқлик тармоқлари орқали сифатли ва узлуксиз иссиқлик таъминоти билан таъминлаб келинмоқда.

Қозонхоналарни 2020/2021 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида 2020 йилда “Иссиқлик манбаи” ДУК  мутахассислари томонидан жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан:

Мукаммал таъмирлаш:

Геолог қозонхонасидаги Истал-1 маркали ст№1,2 қозонларини мукаммал таъмирлаш ишларибажарилди.

0,6 кмиссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва изоляция килиш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, 4 та локал қозонхоналардаги газ ўлчаш асбобларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш,7 та локал қозонхоналардаги КИП и А таьмирлаш. 3 та локал қозонхоналарига ИОМС қурилмаси ўрнатилди. 6 та локал қозонхоналарнинг 6 та насосларни алмаштирилиб,1 та локал қозонхонага электр энергия ҳисоблагич ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Жорий таъмирлаш:

5 та қозонлар жорий таъмирланди. Жумладан, Карши шаҳридаги ЛК-1 локал қозонхонасидаги “Инком” маркали ст№2 қозони (100%), ЛК-2 локал қозонхонасидаги “Инком” маркали ст№3 қозони (100%),      8 м/туман локал  қозонхонасидаги “КВА-450” маркали ст№2  қозонлари (100%), Нефтчи-1локал  қозонхонасидаги “Харакат-300” маркали ст№2 қозони (100%), Нефтчи-2 локал қозонхонасидаги “Харакат-300” маркали ст№1 қозони (100%), Нефтчи-3 локал  қозонхонасидаги “Харакат-600” маркали ст№1 қозони (100%), жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

8 та локал козонхоналардаги насослар,электр двегателлар ва бошка ускуналарда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

ЛК-1 марказий қозонхонаси 1- ва 2- митти тумандаги 46 (4 та икки қават,          42 та қават )та кўп квартирали уйлардаги 1714 та хонадонни иссиқлик таъминоти билан таъминлайди. ЛК-1 марказий қозонхонасида 3 та Инком маркали қозонлар ўрнатилган бўлиб, қуввати 6,9 гкал/соат бир ойда 95407 м3 табий газ, 20160 к/вт электр энергияси ва 429 м3сув сарфланади.

ЛК-2 марказий қозонхонаси Пахтазор митти тумандаги 85(11 та икки қават,          74 та қават )та кўп квартирали уйлардаги3500 та хонадонни иссиқлик таъминоти билан таъминлайди. ЛК-2 марказий қозонхонасида 4 та Инком маркали қозонлар ўрнатилган бўлиб, қуввати 13,7 гкал/соат бир ойда 154436 м3 табий газ, 28880 к/вт электр энергияси ва 1121 мсув сарфланади.

 

1 м2 иситиш майдони учун тўлов -1047 сумни ташкил этади. Ахолига қулайлик яратиш мақсадида тўловлар 12 ойга бўлиб ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 ноябр кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳридаги кўп квартирали уйларни иссиқлик билан таъминланганлик даражасини

100 фоизга етказиш бўйича берилган топшириқ ижроси таъминлаш мақсадида,  2021-2023 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилиб ушбу йилларда Қарши шаҳридаги барча кўп квартирали уйлар тўлиқ иссиқлик таъминоти билан таъминлаш режалаштирилган.

2021 йилда қурилиши режалаштирилган РК-3 ва РК-4 марказий қозонхоналари қурилиши учун Қарши шаҳар хокимлигининг тегишли қарорлари билан ер майдонлари ажратилди. Қарши шаҳар 6-митти туманидаги 54 та кўп квартирали уйларни иссиқлик таъминоти билан таъминлаши режалаштирилган РК-3 марказий қозонхонаси учун 0,8 га,  7-митти туманидаги 33 та кўп квартирали уйларни иссиқлик таъминоти билан таъминлаши режалаштирилган РК-4 марказий қозонхонаси учун   0,7 га ер майдони ажратилиб, лойиҳачи ташкилотлар томонидан лойиҳа семета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Лойиҳа хужжатларида асосий эътибор кам харажатли энергия самарадорлиги юқори, иссиқлик энергияси йўқотишлари кам замонавий қозонхоналар ўрнатилишига қаратилган.

Бундан ташқари, 2022-2023йилларда “Янгитурмуш”, “Кунчиқар”, “Боғишамол”, А.Темур ва Шайхали МФЙларида жойлашган 58 та кўп квартирали уйларга 1 минг 70 та якка тартибдаги икки контурли қозонлар ўрнатилиши, 3-, 4- ва 6- митти туманларидаги 112 та кўп квартирали уйларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун 2 та марказий қозонхона қурилиши режалаштирилган.

Шунингдек Махтумқули, Батош, Шохбекат, Нахшаб, Геология, Гунгон ва Бўстон маҳаллалари 7 та локал қозонхоналарини модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилади. Натижада 65 та кўп квартирали уйлар иссиқлик энергияси билан таъминланади.

Таъкидлаиш керакки, барча лойиҳаларда энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ва ускуналар жорий этилади. Замонавий энергия самарадорлиги юқори техникалардан фойдаланилади. Эътиборлиси, бунинг натижасида бир мавсумда 7 345,1млн.м3табиий газ иқтисодига эришилади. Бу ўз навбатида 1 м3 табиий газ нархи 380 сўм эканлиги инобатга олинса, жами 2,8 млрд.сўм маблағлар тежалади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *