Mahalliy

“Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

Бугун Қарши шаҳридаги “Журналистлар уйи” да Қашқадарё вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси маъсул ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Кашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор Б.К.УЗАКОВ сўзга чиқиб, анжуман қатнашчиларига ID-карталарни жорий этиш тартиблари ва қулайликлари ҳақида гапирди.

Матбуот анжуманида журналистлар, блогерлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *