Mahalliy

Халқ депуатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳокимлар мурожаатларининг ёритилиши бўйича ҲИСОБОТ

2021 йил 13 декабрь куни мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида бўлиб ўтган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг навбатдаги сессияларида туман (шаҳар) ҳокимларининг 2021 йил ижтимоий-иқтисодий якунлари ва 2022 йилги истиқболли режалар ҳақида мурожаатлари тингланди.

13 декабрда Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Ғузор туман кенгаши сессиясида Ғузор туман (шаҳар) ҳокими ўз мурожаатида 2021 йилда белгилаб олинган дастур ва йўл хариталари асосида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларга атрофлича тўхталиб ўтди. Хусусан, ҳисобот йилида Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 124,4 фоизга,
ҳудудий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 116,2 фоизга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 103,5 фоизга, қурилиш пудрат ишлари 109,6 фоизга, чакана савдо айланмаси 107,5 фоизга, хизмат кўрсатиш ҳажми
112,1 фоизга ошиб барча кўрсаткичларни ўсиши таъминланганлиги таъкидланди.

Ҳисоботда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудларни ривожлантириш, хусусан, коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишига алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилди.

Сессияда ҳудудни 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб олинган устувор вазифаларга ҳам алоҳида тўхталинди.

Хусусан, “маҳаллабай” ишлаш тизимини ривожлантириш ҳисобидан жойларда аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаш масалаларини ривожлантириш,«Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек,коммуникация, йўл қурилиши, кам таъминлаган оилалар турмуш шароитини яхшилаш, жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, «Ҳар бир оила – тадбиркор» тамойили асосида ишлаб чиқариш ва оилавий бизнесни йўлга қўйиш борасидаги режалар тўғрисида тўхталинди.

Ғузор тумани сессияси якунида ҳоким ҳисобот ва истиқболли режалар юзасидан депутатлар ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, бугунги кунда аҳоли ҳаётини яхшилаш учун долзарб бўлиб турган маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, кредитлар ажратиш ва арзон турар жойлар қурилиши ҳамда фуқароларга ер ажратишбилан боғлиқ масалалар кенг муҳокама этилди.

Ҳокимларнинг онлайн тарзда эфирга узатилган мурожаатларини 870 дан зиёд фуқаро тўғридан-тўғри кузатиб борди ва саволлар билан иштирок этди. Сессияни ёритиш учун 12 дан зиёд оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб қилинди.

Кун якунларига кўра ижтимоий тармоқларда мазкур сессия ва мурожаат билан боғлиқ 2 та мақола, 5 та пост, 7 та репост эълон қилинди, 2 та телелавҳа ва 1та радио эфир тайёрланди. Уларга 9 та муносабат билдирилган ва 27 та изоҳ қолдирилган. Умумий кўришлар сони 1704.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *