Mahalliy

2019 йил Москвада меҳнат патентларининг ярми Ўзбекистон фуқароларига берилган

Патентларнинг ярми Ўзбекистон фуқароларига, 38 фоизи Тожикистон фуқароларига, 6 фоизи Украина фуқароларига, 3 фоизи Озарбойжон ва Молдова фуқароларига берилган
2019 йил якунларига кўра, Москва бюджетининг меҳнат патентлари бўйича ишлаётган чет эл фуқароларидан даромади 18,3 миллиард рублни ташкил этди, бу 2018 йил даражасидан 5,2 фоизга кўп. Бу ҳақда Москва шаҳар мэриясининг иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти матбуот хизмати хабарида айтилган.
«Москвада меҳнат патентлари бўйича ишлаётган чет эл фуқаролари 2019 йил учун Москва бюджетига 18,3 миллиард рубль ўтказдилар, бу 2018 йилга нисбатан 5,2 фоизга кўп», — дея департамент раҳбари Денис Тихоновнинг сўзларини келтиради матбуот хизмати.
2019 йилда Москвада 463,7 минг меҳнат патентлари берилди, бу 2018 йилга нисбатан 2,7 фоизга кўпдир. Тихоновнинг сўзларига кўра, патентларнинг ярми Ўзбекистон фуқароларига, 38 фоизи Тожикистон фуқароларига, 6 фоизи Украина фуқароларига, 3 фоизи Озарбойжон ва Молдова фуқароларига берилган.
«Беш йил ичида чет эл фуқаролари Москвада ишлаш учун 2 миллиондан ортиқ патент олди, бу бюджетнинг қарийб 77 миллиард рубль миқдоридаги даромадини таъминлади. Меҳнат муҳожирлари Москва меҳнат бозорида алоҳида жой эгаллайди ва Москва аҳолиси билан иш жойи учун рақобатлашмайди, сабаби улар асосан москваликлар учун қизиқиш туғдирмайдиган касбларда ишлайди: оддий ишчи, кўча тозаловчи, юк ташувчи. Патент олган муҳожирларнинг 100 фоизи кўп функцияли миграция марказида тиббий кўрикдан ўтган ва рус тили бўйича имтиҳон топширган», — дея таъкидлади Тихонов.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *